Россельхознадзор Ўзбекистонга олиб кетилаётган 650 тонна картошкани тўхтатиб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россельхознадзор Ўзбекистонга олиб кетилаётган 650 тонна картошкани тўхтатиб қолди

Иқтисодиёт 16-05-2015, 15:39 1 166
Россельхознадзор Ўзбекистонга олиб кетилаётган 650 тонна картошкани тўхтатиб қолди

Россельхознадзор (Россия ветеринар ва санитар назорат бўйича Федерал хизмати) Латвия ва Россия чегарасида Ўзбекистонга олиб кетилаётган 650 тонна миқдоридаги француз ҳамда голланд картошкасини ҳужжатлардаги муаммолар туфайли ортга қайтарди. Бу ҳақда Тверь ва Псков вилоятларининг божхона бошқармалари хабар қилган, деб ёзади Kun.uz.

Маълум қилинишича, жами 650 тонна картошка олиб кетилаётган13 партия "Себеж" номли темирйўл назорат пунктида тўхтатиб қолинган.
"Маҳсулотларнинг ортга қайтарилишига тегишли сертификатлар мавжуд эмаслиги сабаб бўлди", дейилади хабарда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.