09:51 / 22.02.2017
9 086

Самарқандда помидор комбайн ёрдамида териб олинди

Самарқандда помидор комбайн ёрдамида териб олинди

Самарқанд вилоятидаги интенсив боғларнинг катта қисми Жомбой тумани ҳиссасига тўғри келади. Сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва уни қайта ишлаш, янги турдаги қишлоқ хўжалик экинлари парваришлаш борасида ҳам туманда бой тажриба тўпланган. Ўтган йили туманда Голландиянинг “Бейо-Заден” ва Украинанинг “Гелиос-1” компаниялари билан ҳамкорликда интенсив усулда сабзавот етиштириш бўйича тажриба алмашилди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

– Ўтган йили тумандаги 22 фермер хўжалигининг 20 гектар ерида янги экин турлари – пастернак, цикори, кейл карами, яшил қовоқча, пирей пиёзи (лукпари), брокли карами синовдан ўтказилди, – дейди туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи А.Облоқулов. – Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилгани, муҳими, тупроқ ва иқлим шароити тўла мос келгани туфайли ушбу экинлардан кутилганидан ҳам зиёд ҳосил олинди. Етиштирилган маҳсулотларнинг асосий қисми вилоятдаги корхоналарда қайта ишланиб, хорижга экспорт қилинди. Шу боис жорий йилда 430 гектар ерда брокли карами, яшил қовоқча, цикори, лукпари экинлари, шунингдек, сабзавотнинг хориждан келтирилган ўндан ортиқ янги ва серҳосил навларини тўқсонбости усулида етиштираяпмиз. Бу маҳсулотларни сотиб олиш ва эскпорт қилиш бўйича вилоятдаги бир қатор корхоналар билан шартномалар имзоланган.

2016 йилда тумандаги “Мароқанд мева-сабзавот” фермер хўжалигида 350 гектар майдонда помидорнинг интенсив навлари янги усулда экилиб, парваришланди. Италиядан келтирилган махсус сеялка ёрдамида уруғ тарзида экилган помидорнинг гектаридан ўртача 80 тоннадан ҳосил олинди.

Маълумотларга кўра, тўқсон кунда пишиб етилган ҳосил Германиядан келтирилган махсус комбайнлар ёрдамида териб олинган ва қайта ишланиб, хорижга экспорт қилинган. Бу йил хўжаликда яна ҳам кўпроқ майдонда янги усулда помидор етиштириш ва ҳосилдорликни 100 тоннага етказиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Самарқандда помидор комбайн ёрдамида териб олинди