12:23 / 13.03.2017
5 972

АҚШдан ташқаридаги илк Boeing заводи Хитойда қурилади

АҚШдан ташқаридаги илк Boeing заводи Хитойда қурилади

Хитойнинг Чжоушань шаҳрида март ойи охирида Boeing 737 тор фюзеляжли реактив самолётларни якуний йиғиш маркази қурилиши бошланади. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб «Кун.уз» хабар қилди.

Йиғишдан кейинги якуний ишлар, шу жумладан, Boeing 737 фюзеляжларини бўяш ва салонларни безаш ишлари олиб бориладиган ушбу корхона Boeing учун АҚШдан ташқарида жойлашган биринчи корхона бўлади.

Чжэцзян провинцияси ҳукумати, Boeing корпорацияси ва Хитой тижорат авиацияси корпорацияси ўртасида тегишли битим 2016 йил октябрида имзоланган эди.

Агентлик хабарига кўра, буюртма қилинган биринчи самолёт 2018 йил охирида етказиб берилади. Корхона йилига 100та Boeing 737 йиғиш қувватига эга бўлади. Бу лойиҳа орқали 2 мингта янги иш ўрни яратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » АҚШдан ташқаридаги илк Boeing заводи Хитойда қурилади