"Газпром" яқин орада Санкт-Петербургга кўчиб ўтади, деб хабар берди компания раҳбари Алексей Миллер шаҳарнинг Нева туманидаги икки муз аренасига эга спорт мажмуаси очилишида.
"Газпром" маъмуриятининг учдан икки қисми Петербургда ишламоқда", - деди у.
Миллер шунингдек газ концернининг шаҳардаги режаларини анча катта деган.
Аввалроқ губернатор Георгий Полтавченко Санкт-Петербург ҳамда "Газпром" Арктика шельфини ўзлаштириш бўйича кластерни шакллантириш устида биргаликда ишлаётганини хабар қилганди. Бундан ташқари, "Газпром" раҳбари ўринбосари Александр Медведев шаҳарда ўзига хос газ маркази пайдо бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган, деб ёзади Кун нашри.
Петербургда “Лахта центр” мажмуаси қурилмоқда, унинг қоқ марказида "Газпром нефть" ва унинг бўлинмалари қароргоҳлари жойлашади. Майдоннинг ярмидан кўпи илмий-таълим мажмуаси, болалар илм-фани маркази, планетарий, кўргазма заллари, тиббиёт маркази, конгресслар ва анжуманлар зали, кинотеатр, спорт маркази ва бошқаларга ажратилади. Қурилиш ишлари 2018 йилда якунланиши керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди