10:23 / 20.03.2017
5 864

Trump Organization АҚШ ташқарисида кўчмас мулк бўйича битимлар тузишни тўхтатмоқда

Trump Organization АҚШ ташқарисида кўчмас мулк бўйича битимлар тузишни тўхтатмоқда

Trump Organization раҳбарияти АҚШдан ташқарида кўчмас мулк бўйича битимлар тузишни тўхтатмоқчи. Бу ҳақда мамлакат президентининг ўғли Эрик Трамп Fox News телеканалига айтиб ўтди, деб ёзади Кун.уз сайти. У худди акаси - кичик Дональд Трамп сингари, Trump Organization вице-президентларидан бири саналади.

"Сиёсат туфайли бизнесни хорижда кенгайтириш керак эмас, деган фикрга келдик. Янги халқаро лойиҳалар биланр шуғулланмаймиз. Бу эса бизнесимиздаги йирик улуш эди", - дея таъкидлаб ўтди Эрик.

Унинг сўзларига кўра, Trump Organization ҳозирда АҚШнинг ички бозорида ривожланиш учун янги имкониятларни қидирмоқда. "Биз баъзи жойларда солиқлар пасайтирилаётгани ва ўзига тадбиркорларни жалб этаётганини кўрмоқдамиз", - дея аниқлик киритди тадбиркор ҳамда Флорида, Техас, Шимолий ва Жанубий Каролина штатларини мисол тариқасида келтирган. "Уларда солиқлар паст ва ҳаёт даражаси жуда ажойиб. Кўчмас мулк нархлари жуда ҳам кўтарилиб кетмайди. Бу эса сиз Нью-Йоркдан Флоридага кўчиб ўтиб, ўша пуллар эвазига анча кўпроқ нарсани олишингиз мумкинлигини англатади", - дея аниқлик киритди у.

Эрикнинг фикрича, президент Трампнинг иқтисодиёт ва бизнес соҳасидаги сиёсати Trump Organization’га фойда келтирмоқда. "Мен бири иккинчисига халақит беради, деб ҳисобламайман. Ўйлашимча, бу кишилар ниманидир суистеъмол қилишса рўй беради. Биз эса лойиҳалар билан глобал тарзда шуғулланишимиз мумкинлиги билан ажралиб турамиз, бироқ барча пуллар (ишлаб топилган) Қўшма Штатларга қайтарилади", - деди у.

Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер январь ойида Трамп оилавий бизнесини бошқаришни ўғилларига топширганини тасдиқлаганди. 20 январь куни ўтказилган инаугурациядан бир кун аввал миллиардер 400дан ортиқ хусусий компаниялардаги барча лавозимлардан ўз хоҳиши билан кетиши ҳақида маълум қилди.

Аввалроқ Morgan Lewis & Bockius фирмаси ҳуқуқшуноси Шери Диллон Трампнинг давлат раҳбари лавозимига киришганидан сўнг хусусий ва давлат манфаатлари тўқнаш келишини олдини олувчи режани тақдим этганди. Унга кўра, Trump Organization Трамп президентлиги даврида АҚШ ташқарисида янги келишувларга эришишни музлатиб қўяди, бошқа мамлакатлардаги меҳмонхоналар тармоғидан келган даромад эса ўз давлати молия вазирлигига ўтказилади. Диллоннинг тасдиқлашича, Трамп компанияларидан “бутунлай воз кечиш” ғоясини қўллаб-қувватламади, сабаби бу оиланинг қолган аъзоларига зарар келтирган ҳолда уларни паст қийматда сотиб юборишга олиб келарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Trump Organization АҚШ ташқарисида кўчмас мулк бўйича битимлар тузишни тўхтатмоқда