15:57 / 22.03.2017
6 456

2017 йилда Facebook ва Google реклама ёрдамида қанча ишлаб топади?

2017 йилда Facebook ва Google реклама ёрдамида қанча ишлаб топади?
Facebook ва Google жорий йилда рақамли реклама жаҳон бозорида етакчилик қилишда давом этади.

ЕMarketer компанияси тахминига кўра, 2017 йилда Google’нинг рекламадан даромади 72,69 млрд долларни, Facebook’ники эса 33,76 млрд долларни ташкил қилади. Компанияларнинг бозордаги умумий улуши эса 46,4 фоизга етади, деб ёзади Кун.уз нашри.

«Жорий йилда Facebook ҳамда Google рақамли реклама соҳасидаги етакчиликни яна ўз қўлига олади ҳамда бу соҳадаги бутун дунё бўйича даромаднинг қарийб ярмини қўлга киритишади, улар шунингдек мобил ва видео сегментларида ажойиб натижаларни кўрсатади», - дея таъкидлайди eMarketer таҳлилчиси Шилен Шам.

Таъкидланишича, 2017 йилда реклама берувчиларнинг рақамли рекламага бўлган сарф-харажатлари 17,4 фоизга ортиб, 583,91 млрд долларни ташкил этади (бу уларнинг умумий реклама бюджетининг 38,3 фоизига тенг).

Snap ҳам бозордаги ўз улушига эга бўлади, аммо технологик гигантлар билан рақобатлаша олмайди. Кутилишича, компаниянинг рекламадан даромади 163,3 фоизга ортиб, 900 млн долларга етади.

Таҳлилчилар фикрича, яқин келажакда Хитойнинг учта йирик компанияси - Baidu, Alibaba ва Tencent Facebook ҳамда Google’га рақобатчилик қилиши мумкин. Бу учлик даромадни рақамли ва мобил реклама ёрдамида ошириши катта эҳтимолга яқин.

Жорий йилда Baidu, Alibaba ва Tencent’нинг рекламадан умумий йиллик даромади 35,82 млрд долларни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2017 йилда Facebook ва Google реклама ёрдамида қанча ишлаб топади?