18:42 / 22.03.2017
7 399

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 48 сўм 10 тийинга ошиб, 3548,11 сўмга етди

Ўзбекистон Марказий банки 2017 йил 23 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3548 сўм 11 тийин этиб белгиланди. Бу 7 мартдаги курсга нисбатан 48 сўм 10 тийинга кўп.

23 мартдан эътиборан 1 евро қиймати 3801 сўм 58 тийин (14 мартдаги курсга нисбатан 91 сўм 14 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 61 сўм 99 тийин (14 мартдаги курсга нисбатан 2 сўм 89 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 48 сўм 10 тийинга ошиб, 3548,11 сўмга етди
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 48 сўм 10 тийинга ошиб, 3548,11 сўмга етди