14:38 / 24.03.2017
6 085

Қозоғистон Ўзбекистонга 1 млн тонна нефт етказиб беришга тайёр

Қозоғистон Ўзбекистонга 1 млн тонна нефт етказиб беришга тайёр
«КазМунайГаз» (КМГ) миллий нефт-газ компанияси Россия нефтини Ўзбекистонга еткизиб беришга тайёр, деб хабар бермоқда Спутник нашри.

Вазир айтишига қараганда, Россия нефти Чимкентгача қувур орқали еткизиб берилади, ундан кейин эса нефт қуядиган эстакада ёрдамида, вагон-цистерналарга қуйилиб Ўзбекистонга олиб борилади.

"Ҳозир Ўзбекистонга ўтган қувур ишламайди. У эскирган ва тўхтатиб қўйилган, шунинг учун ҳозир фақат нефт қуйиш эстакадаси орқали вагон-цистерналар билан еткизиб бериш мумкин. Омскдан Павлодар вилоятигача келган нефт қувурининг қуввати 1 млн тоннагача. Биз шунча нефт еткизиб беришимиз мумкин", — деб изоҳ берди Бозумбаев.


Энергетика вазири айтишига қараганда, агар Ўзбекистон томонига катта ҳажмда нефт керак бўлса Қозоғистон нефт қувурини қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқиши ҳам мумкин.

"Агар Ўзбекистонга кўпроқ нефт керак бўлса, нефт қувурини тиклашга тўғри келади. Ундай ҳолда Ўзбекистон кафолатланган ҳажмларда нефт олиши керак бўлади", — деди вазир.

Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали Россия нефтини еткизиб беришга доир шартномалар Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга бўлиб ўтаётган ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қозоғистон Ўзбекистонга 1 млн тонна нефт етказиб беришга тайёр