09:56 / 25.03.2017
6 247

Энг йирик банклардан бири хато туфайли олти миллиард долларни ўтказиб берди

Энг йирик банклардан бири хато туфайли олти миллиард долларни ўтказиб берди
Германиянинг энг йирик давлат банкларидан бири Kreditanstalt für Wiederaufbau (KfW) февраль ойида қарийб 6 миллиард долларни тўртта банк ҳисоб рақамларига хато туфайли ўтказиб берди. Бу ҳақда Блумберг агентлигига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

"Биз бу хатони тезликда аниқладик ҳамда тузатдик, маблағлар қайтарилди", - дейилади банк баёнотида. Унда таъкидланишича, ҳодисага инсон омили сабабчи бўлган бўлиши мумкин.

Агентликнинг воқеадан хабардор манбаси маълумотига кўра, бу техник хато туфайли рўй берган, натижада бир марталик тўловлар хато туфайли бир неча бора ўтказиб берилган.

Маълумот учун, KfW – Германия энг йирик давлат банкларидан бири бўлиб, катталиги жиҳатидан Deutsche Bank ва Commerzbank’дан кейин туради. Унинг кузатув кенгашига Германия молия вазири Вольфганг Шойбле раҳбарлик қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Энг йирик банклардан бири хато туфайли олти миллиард долларни ўтказиб берди