11 688
Марказий банк нима сабабдан долларнинг курси тез суратларда ўсаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди
28 мартдан эътиборан Марказий банк хорижий валютанинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Бугундан 1 АҚШ доллари яна 46,91 сўмга ошиб, 3595,02 сўмни ташкил қилди. 1 евро 83 сўмга ошиб, 3883.95 сўмни ташкил қилди.
2 ҳафта олдин доллар ўзининг 3,5 минг сўмлик қийматни қайд этганди.
“Даракчи плюс” таҳририяти Марказий банкка расмий мурожаат қилиб, АҚШ долларнинг ўзбек сўмига нисбатан сезиларли даражада ошиб бораётганлиги сабаблари билан қизиқди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Марказий банк матбуот хизматининг жавобларида келтирилишича, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан чет эл валютасига бўлган талаб ҳамда таклифнинг жорий нисбати асосида шаклланадиган алмашув курси бўйича амалга оширилади.
Бундан ташқари, биз доллар курси ўсишда давом этиш ёки етмаслиги ҳамда қанча фоизга ошиши ҳақида қизиқдик.
“Сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан айирбошлаш курсининг келгусидаги динамикаси талаб ва таклиф, тўлов, хусусан ташқисавдо баланси, инфлациянинг мақсадли параметрлари, мамлакатлардаги иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб – асосий савдо ҳамкорлар, жумладан уларнинг валюта курсларига қараб белгиланади”.
“Айни дамда валюта сиёсатини либерализация қилиш ҳамда босқичма-босқич бозор механизмлари асосида такомиллаштиришни тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда”, - дея таъкидланади МБ жавобида.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?