28 март куни Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигида Microsoft компаниясининг делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади Соф.уз сайти.
Айни дамда Microsoft компанияси вакиллари, Тошкентда ўтказилаётган "Microsoft Innovation day" анжуманида иштирок этиш учун, Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турибди.
Учрашувда меҳмонлар Microsoftнинг МДҲ давлатларидаги лойиҳа ва тажрибалари хусусида тўхталиб, компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар.
Ўзбекистон томони ушбу ҳамкорлик ҳар иккала томон учун ҳам самарали бўлишини қайд этиб, давлат бошқарувида, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар, шунингдек таълим соҳаларига ахборот технологияларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистондаги Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган университетлар ҳамда Миcрософт ўртасидаги IT-таълим йўналишидаги ўзаро алоқаларнинг истиқболи, аҳамияти тўғрисида алоҳида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, беш кун олдин Microsoft Тошкентдаги Инха университетига компания профессионал маҳсулотларидан бепул фойдаланиш учун 700та ваучер совға қилган эди. Совға қилинган Microsoft Imagine дастурлар жамланмаси ёрдамида IUT талабалари Windows операцион тизими, Microsoft Azure, Visual Studio, SQL Server, Xamarin ва бошқа дастурлардан бепул фойдаланишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)