Россия Марказий банки Россия рубли курсини барқарорлаштириш учун қатъий курс ўрнатиши мумкин. Бу ҳақда 30 март куни Россия президенти маслаҳатчиси, Россия Фанлар академияси академиги Сергей Глазьев айтди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Глазьевнинг айтишича, Марказий банкнинг асосий вазифаси миллий валюта барқарорлигини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. "Рубль курсини музлатиш бундаги усуллардан биридир, бироқ бу онгли даражада қилиниши лозим ва ҳамма бу нарх рақобатбардошлигини таъминлашини англаши керак", деб айтди Глазьев.
Аввалроқ Глазьев Россиянинг пул-кредит сиёсати "экзотик характерга" эга бўлиб, молиявий фирибгарлар бойиши учун шароитлар яратишини айтганди.
Март ойида Россия Федерация кенгаши Марказий банкка рублнинг айирбошлаш курсини музлатишни тавсия қилганди. Сенаторларнинг фикрича, Марказий банк шу йўл билан валюта спекуляцияларини тўхтатиши мумкин.
Марказий банк раҳбари Эльвира Набиуллина ҳукумат эркин валюта курсини қўллаб-қувватлашини бир неча маротаба айтган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг