05:20 / 31.03.2017
7 299

Россия олтин захиралари энг максимал суръатлар билан ошмоқда

Россия олтин захиралари энг максимал суръатлар билан ошмоқда
Россия Банки 2016 йил якунларига кўра 201 тонна олтин сотиб олди ва бу дунёнинг бошқа марказий банклари билан таққослаганда энг катта кўрсаткични ташкил қилди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Россия Марказий банки кетма-кет 5-йил олтин кўпайиши бўйича дунёда етакчи бўлиб қолмоқда.

"Олтинни харид қилиш суръатлари ойдан ойга ўзгарган бўлса-да, харидлар дастлабки 11 ой давомида амалга оширилган. Бунда октябрь ва ноябрда, олтин нархи тушиб кетганда олтин максимал суръатлар билан – ойига ўртача 36 тоннадан харид қилинган", деб кўрсатилган маърузада.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, Россиянинг монетар олтин (давлат идоралари томондан сақланувчи олтин) ҳажми 2016 йил 1 январидан 2017 йил 1 январигача 24 фоизга ошган ва 2017 йил 1 январда 60,194 млрд долларни ташкил қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россия олтин захиралари энг максимал суръатлар билан ошмоқда