10:39 / 12.04.2017
7 963

Алишер Усмонов қайси соҳага сармоя киритиш муваффақият келтириши мумкинлигини маълум қилди

Алишер Усмонов қайси соҳага сармоя киритиш муваффақият келтириши мумкинлигини маълум қилди
Алишер Усмонов сўнгги йилларда асосий даромадни Россия ва хорижий ишлаб чиқарувчилар интернет-технологиясига киритган сармояси туфайли олмоқда. Бу ҳақда асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор "Ведомости" газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади Кун.уз нашри.

"Менинг сўнгги 15 йил давомидаги даромадларимнинг асосий қисми хорижий активларга киритилган сармоялар, сўнгги 5 йилдагиси эса - Facebook, Alibaba, JD.com, Twitter каби хорижий интернет-активларга киритилган инвестициялар ҳиссасига тўғри келади. Фикримча, ахборот технологияларнинг ўрни бундан буён фақат ўсиб боради", - дея айтиб ўтди Усмонов.

Унинг қўшимча қилишича, Apple’га киритилган сармоялардан кўнгли тўлмоқда, Uber ва Xiaomi акцияларидан эса келажакда даромад келиши мумкин. Шунингдек Усмоновнинг тахминича, сунъий идрок, big data, VR ва AR каби янги йўналишларга киритилган сармоялар ҳам муваффақият олиб келиши мумкин.

Алишер Усмонов Bloomberg талқинига кўра, Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлари рўйхатида бешинчи ўринда туради. Унинг бойлиги тахминан 14 млрд. долларга баҳоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Алишер Усмонов қайси соҳага сармоя киритиш муваффақият келтириши мумкинлигини маълум қилди