Сўнгги 2 кунда рақамли пулларнинг бозор капиталлашуви ҳажми 25 млрд доллардан ортиқ қисқарди, Coinmarketcap рейтинги шундай дейишга асос бўлмоқда.
24 май куни криптовалюталарнинг умумий ҳажми 90 млрд долларни ташкил этган бўлса, 27 майга келиб бу кўрсаткич 58 млрд долларгача пасайди. Айни вақтда бозор бирмунча барқарорлашган ва 69 млрд долларга тенглашган.
Coinmarketcap маълумотларига кўра, 26—27 май кунлари юқориликвидли (фойдали) альткоинлар қийматининг 20 фоизидан ортиғини йўқотган.
Таъкидлаш жоизки, Bitcoin йил бошидан бери 150 фоиз қимматлашди. 25 май куни криптовалюта бир кунда 3 марта рекорд ўрнатиб, 2500, 2600 ва 2700 долларгача кўтарилди ҳамда тарихида илк маротаба 2800 долларлик кўрсаткичга яқинлашди. Кейин кутилмаганда 2365 долларгача пасайди.
Бозор АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиянинг қарорини кутмоқда. У илк биткоинфонд биржасини ишга туширишни рад этиш қарорини қайта кўриб чиқмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди