15:29 / 01.06.2017
8 102

GM Uzbekistan автомобиллари сўмда сотилиши «қора» бозорда доллар курси ўсишини тўхтатадими?

GM Uzbekistan автомобиллари сўмда сотилиши «қора» бозорда доллар курси ўсишини тўхтатадими?
Хабарингиз бор, Президент қарори асосида 1 июндан GM Uzbekistan автомобиллари миллий валютада сотилиши белгиланди. Хўш, мазкур қарор ижросининг мамлакат иқтисодиётига таъсири қандай бўлади, шу йўл билан «қора» бозорда доллар курси ўсишини тўхтатиш мумкинми? Мустақил иқтисодчи Юлий Юсупов айни масаладаги мулоҳазаларини UZ24га баён қилди:

— Автомобиллар савдосининг миллий валютада амалга оширилиши «қора» бозорда доллар курси кўтарилишини тўхтата оладими? Эҳтимол. Лекин шу аниқки, бу доллар ўсишини чеклайдиган бир омил. Нима учун? Чунки харидорлар автомобилларни харид қилиш учун қаердандир сўм топишлари керак. Энди улар долларда жамғариб борадиган пул маблағларини сўмга айлантиришга мажбур бўлишади. Шунга кўра, валюта бозорида доллар таклифи ортади ва мумкин қадар унинг курси пасаяди ёки кўп кўтарилмайди. Бу бозорнинг асосий — талаб ва таклиф қонуни ҳисобланади.

Бундан ташқари агар автомобиллар бирданига катта партияда сотилса, бу вақтда доллар курси вақтинча тушиши ҳам мумкин. Бунга тайёр туринг.


Яна бир жиҳат, доллар курсининг умумий ўсиши — сўмнинг қадрсизланиши демак, унинг фундаментал сабаблари бартараф этилмаса, сўмнинг қиймати пасайишини тўхтатиб бўлмайди.

Асосий сабаб — юқори инфляция, яъни товар ва хизматлар учун нархларнинг ўсиши. Айнан инфляция туфайли мамлакат ичида миллий валюта қадрсизланиб боряпти — бугун маълум бир товарни кечаги нархда сотиб ололмаяпмиз. Натижада сўмнинг қиймати бошқа влюталарга нисбатан тушиб боряпти.

Яна бир муҳим сабаб — ташқи савдо шароитларнинг ёмонлашуви. Агар жаҳон бозорларида экспорт товарларимиз нархи тушса, мамлакатга чет эл валюталари тушуми камаяди. Натижада хорижий валюта қиймати ўсади. Ҳозирда бизнинг экспорт товарларимиз нархи юқори эмас. Шунга кўра, экспорт орқали тушадиган валюта тушуми ўсиши билан миллий валюта курси қўллаб-қўвватланмаяпти.

Учинчи асосий сабаб — Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкори ҳисобланмиш Россиядаги иқтисодий инқироз. Бугунги кунда Россиядаги меҳнат мигрантларимиз 2014 йилгача, рублнинг «қулаши»гача, бўлган даврга нисбатан кам миқдорда хорижий валюта жўнатишмоқда ва бу маблағларнинг ҳиссаси билан сўм қаиймати пасайишининг олдини олиб бўлмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » GM Uzbekistan автомобиллари сўмда сотилиши «қора» бозорда доллар курси ўсишини тўхтатадими?