19:31 / 05.06.2017
5 883

Ашхободликлар айрим банкларда хорижий валюта ололмаяптилар

Ашхободликлар айрим банкларда хорижий валюта ололмаяптилар
Ашхободда (Туркманистон) аҳоли, камида тўртта банкнинг филиалларида пулларни хорижий валютада ололмаяпти.

Манбаларнинг маълумотларига қараганда, ҳар куни давлатга тегишли Савдо Банки, Саноат Банки, Халқ Банки ва “Туркманбоши” Банки олдида 50-60га яқин киши, жумладан хориждан юбориладиган маош оладиган фуқаролар тўпланмоқда.

«Мен ва 100га яқин ҳамкасбим 10 кундан бери Саноат банкининг филиалига келаяпмиз. Ҳар куни банк ходимларидан бир хил – филиалимизга пуллар юборилмади, деган гапларни эшитамиз.Улар пуллар келиши билан қўнғироқ қилишларини айтишади. Аммо ҳеч ким қўнғироқ қилмаяпти. Эртага келинг, дейишади. Аммо эртаси куни вазият яна такрорланади», - дейди Ашхободдаги Россияга тегишли Пушкин номли мактаб ўқитувчиларидан бири.

Айни дамда расмийлар аҳолининг ўзларига тегишли валюта ҳисобларидан хорижий валютада маблағ ололмаётганлари сабаблари юзасидан бирор бир маълумот бермади. Шунингдек, номлари юқорида зикр қилинган банклардан ҳам расмий изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Ўз исмини айтишни истамаган, Саноат банки филиали маъсул ходимларидан бирининг айтишича, мамлакатга хорижий валюта келишининг камайиб кетиши шу вазиятни келтириб чиқарган. Бу хабарни Туркманистон расмийлари на тасдиқлади, на инкор қилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ашхободликлар айрим банкларда хорижий валюта ололмаяптилар