Ўзбекистонда гидроэнергетикани ривожлантиришга жалб қилинувчи хорижий инвестициялар ҳажми 1 млрд доллардан зиёдроқни ташкил этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарорида (PDF) сўз боради.
Ҳужжат билан 2017−2021 йилларда Ўзбекистонда гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унда 18 та гидроэлектр станциясини қуриш ва мавжуд 14 тасини модернизация қилиш белгиланган. Бу мақсадларга умумий 2,65 млрд доллар йўналтирилади, деб ёзади Газета.uz сайти.
Ҳисоб-китобларга кўра, дастурнинг амалга оширилиши 2026 йилга бориб Ўзбекистонда ГЭСлар қувватининг 1,7 баробарга — 3,038 МВт га, электр токи ишлаб чиқишдаги гидроэнергетика улуши эса 12,7 фоиздан 15,8 фоизга ортади.
Дастурлар Ўзбекистоннинг 1,64 млрд долларлик маблағлари ҳамда халқаро ва хорижий молия институтларининг 1,009 млрд долларлик кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Хусусан, дастурлар доирасида Хитой Эксимбанкининг 572,8 млн доллар, Ислом тараққиёт банкининг 181,1 млн доллар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг 77,3 млн доллар, Осиё тараққиёт банкининг 98,4 млн долларлик кредитларини жалб қилиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди