13:33 / 06.06.2017
6 102

Google компаниясининг холдинги акциялари нархи 1000 доллардан қимматлашди

Google компаниясининг холдинги акциялари нархи 1000 доллардан қимматлашди
Alphabet холдинги акцияларининг бир донаси ўз тарихида биринчи марта минг доллардан қимматлашди. Шундай қилиб, таркибига Google компанияси ҳам кирувчи холдингнинг бозор капиталлашуви 690 млрд доллардан ортди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Нью Йоркнинг NASDAQ биржасида Alphabet акцияси деярли бир фоизга ўсиб, донаси 1005 долларга етди. 2017 йил бошидан бери компания қимматли қоғозлари нархи 25 фоиздан кўпга қимматлашди. Бу ўсиш корпорациянинг асосий даромад манбаи – Google компаниясининг рекламалардан тушаётган даромади ортиши билан боғлиқ, деб ёзади Forbes.

2017 йил биринчи чораги якунларига кўра, компаниянинг рекламадан кўрган даромади йилдан-йилга нисбатда 19 фоизга ўсган ва 21,4 млрд долларни ташкил этган. Бундан ташқари, бошқа йўналишлар, хусусан, Waymo муқобил автомобиллар тизими, Android платформаси ва YouTube видеохостинг хизмати даромадлари ҳам ошган.

Alphabet холдинги капиталлашуви бўйича биргина Apple компаниясига имкониятни бой бермоқда. Тишланган олмали компаниянинг бу борадаги кўрсаткичи 802 млрд доллардан ошади.

Fortune нашрининг қайд этишича, Google акцияларининг нархи биринчи марта 1000 доллардан қимматлашгани йўқ. 2014 йили компания акцияси 1200 долларгача ҳам кўтарилган эди. Бироқ, 2015 йил августида Alphabet холдинги ташкил этилганидан бери илк маротаба акциялар 1000 долларлик кўрсаткичдан ошган.

Forbes журналига кўра, Google компанияси асосчиларидан ҳар бири — Ларри Пейж ва Сергей Бриннинг бойлиги 5 июнь куни 360 млн долларга кўпайди. Пейж ва Брин Forbes таснифи бўйича дунёнинг энг бадавлат инсонлари рўйхатида 12-13 ўринларни эгаллаб турибди. Журнал уларнинг бойлигини 47 млрд ва 46 млрд доллар деб баҳолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Google компаниясининг холдинги акциялари нархи 1000 доллардан қимматлашди