Кийим ишлаб чиқарувчи «MEXX» компанияси банкрот бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Кийим ишлаб чиқарувчи «MEXX» компанияси банкрот бўлди

Иқтисодиёт 6-12-2014, 18:40 1 237
Кийим ишлаб чиқарувчи «MEXX» компанияси банкрот бўлди

Голландиянинг «Mexx» фирмаси банкрот деб эълон қилинди. Бу 4 декабрь куни Амстердам суди томонидан эълон қилинди, Бу ҳақида «NL Times»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Ҳозирда компаниянинг 3 та бўлими тўлаш қобилиятига эга эмас деб топилган. Булар «Mexx Holding Netherlands BV», «Mexx Europe Holding BV» ҳамда «Mexx Europe Holding International BV». Бироқ вазият шу тариқа давом этадиган бўлса, бу фирманинг бошқа бўлимларига ҳам таъсир кўрсатади.

Амстердам суди вақтинчалик иш бошқарувчи тайинлади. У компаниянинг инқироздан чиқа олишига қурби етиш етмаслигини аниқлаши керак бўлади.

фото: Kun


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.