22:17 / 24.06.2017
5 018

Германияда 0 евро қийматдаги купюралар босилди

Германияда 0 евро қийматдаги купюралар босилди
Германия Европа марказий банки рухсати билан 0 евро қийматдаги купюраларни чиқарди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда

Нашр маълумотларига кўра, ушбу купюра билан харидларни амалга ошириб бўлмайди ва у ўзидан фақатгина сувенирни акс эттиради. Бироқ шу билан бирга купюра барча ҳимоя даражалари, жумладан сув белгилари ва голограммаларга эга ва оддий евролар босиладиган қоғозда босилади.

Банкнота нафақат сайёҳлар, балки коллекционерлар эътиборини ҳам жалб қилиши кутилмоқда. Купюралар чекланган миқдорда – 5 минг нусхада чоп этилган ва ҳар бири 2,5 евро туради.

Банкнотада Германия ҳарбий-денгиз флотининг 1958 йилги "Горх Фок II" елканли қайиғи тасвирланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Германияда 0 евро қийматдаги купюралар босилди