13:06 / 10.07.2017
6 970

Долларнинг расмий курси яна ошди

Долларнинг расмий курси яна ошди
Ўзбекистон Марказий банки 11 июлдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси бир ҳафта ичида 27,95 сўмга, 3 986,55 сўмдан 4014,50 сўмга кўтарилди.

Евронинг қиймати қарийб 33,44 сўмга ошиб 4 535,46 сўмдан 4568,90 сўмга етди.

Марказий банк бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун ҳар ҳафтада валюталар курсини белгилайди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Долларнинг расмий курси яна ошди