09:26 / 19.07.2017
5 770

Ўзбекистон ва Қирғизистон авиарейслар сонини оширади

Ўзбекистон ва Қирғизистон авиарейслар сонини оширади
Тошкентда Бишкекка авиарейслар сонини ошириш ҳамда Ўзбекистон пойтахти ва бошқа шаҳарларидан Томчига (Иссиқкўл) рейслар очиш муҳокама қилинди, деб ёзмоқда Газета.uz сайти.

Ўзбекистон ва Қирғизистон авиакомпаниялари ўн йил ичида биринчи маротаба учрашув ўтказди. Ўзбекистон Дававианазоратда ўтган ҳафта транспорт ва йўллар вазири ўринбосари Гулмира Абдралиева бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси қабул қилинди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашувда Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидан «Томчи» халқаро аэропортига парвозларни амалга ошириш, «Ўш» халқаро аэропорти ҳудудида ҳаво кенглигидан фойдаланиш ва авиаташувчиларнинг тижорий ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича «Ўзбекистон ҳаво йўллари» парвозлари сонини ҳафтасига тўрт маротабагача ошириш масаласи кўриб чиқилди. Қирғизистон томони Ўзбекистон авиаташувчисига Қирғизистон орқали транзит парвозларини амалга оширишга рухсат беришга тайёр эканини билдирди.

Гулмира Абдралиева Тошкент-Иссиқкўл-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейсларини қайта тиклашга тайёр эканликларини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Қирғизистон авиарейслар сонини оширади