Ўзбекистон ҳукумати бугунги кунда мамлакатда тадбиркорлар учун мавжуд солиқлар сонини қисқартириш устида иш олиб бормоқда. Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган «Ўзбекистоннинг замонавий солиқ сиёсати: вазифалар ва амалга ошириш механизми» мавзусидаги навбатдаги сессияда шу ҳақда маълум қилинди. Ўзбекистон иқтисодиёт вазири ўринбосари Шуҳрат Исмоилов бу масалага қуйидагича ойдинлик киритди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
«Бугунги кунда бизда тадбиркорлик қилиш, сармоялар жалб этиш учун қатор имтиёзлар бор. Аммо ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари солиқ тўлаш борасида маълум бир муаммоларга дуч келмоқда. Ўзбекистон Жаҳон банкининг Doing Business рейтинги солиқ тўлаш бандида жуда қуйи, яъни 141-ўринда. Бунинг сабабларидан бири 46 турдаги солиқ тўловлари мавжудлигидадир.
Ривожланган мамлакатларда йилига 4-5 турдаги солиқлар мавжуд. Бу йўналиш солиқ миқдорларини камайтириш бўйича ишлаб чиқаётган ҳужжатларда қайд этилади. Оддий тадбиркор учун солиқ тўлаш механизмини ҳам соддалаштиришимиз керак», – деб қайд этди Исмоилов.
Яқинда давлат раҳбари томонидан қабул қилинган солиқ тизимини ислоҳ қилишга доир фармонида қайд этилганидек, 2018 йил 1 январидан Ўзбекистонда солиқ таътилларини жорий этиш кўзда тутилган. Бу амалиёт, асосан, холис ва пок солиқ тўловчилар мушкул иқтисодий ҳолатга тушиб қолганда уларга қонунчиликда белгиланган тартибда енгиллик тақдим этиш мақсадида қўлланилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!