"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси тез кунларда республика фуқароларига авиачипталарни миллий валюта — сўмда сотилиши ўтиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари Россия йўналишидаги авиачипталарни фақат АҚШ долларга сотиб олишлари мумкин.
"Бу талабни ўзгартириш бўйича ҳозирги вақтда тегишли иш олиб бормоқдамиз. Бугунги кунда миллий валютага сотишга ўтиш бўйича ҳукумат қарори тайёрланмоқда. Тез вақтларда барча фуқаролар авиачипталарни миллий валютада сотиб олишлари мумкин бўлади", — деди суҳбатдош.
Лекин у авиачипталарни миллий валютага сотишга ўтишнинг аниқ санасини маълум қилмади. Унинг сўзларига кўра, бу конвертация билан боғлиқ. Бу ерда авиакомпанияга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар мавжуд.
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, миллий авиакомпания томонидан босиқ нарх сиёсати олиб борилади. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авичипта нархлари бошқа компаниялар билан солиштирилганда нафақат ўзбекистонликларга, балки чет эл фуқароларига ҳам мақбул ва ҳаммабопдир.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди