20:49 / 06.09.2017
7 035

Илк бор долларнинг расмий курси тушди!

Илк бор долларнинг расмий курси тушди!
Миллионлаб ўзбекистонликлар ва хорижликлар томонидан муҳокама қилинаётган валютага оид ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда...

Аввалроқ, 6 сентябрдан бошлаб валюта биржасида ҳар куни ўтказилган сотиб олиш ва сотиш натижасида чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифнинг жорий нисбати асосида валюта курси аниқланиши ҳақида хабар берган эдик, дейди Qalampir.uz нашри.

Бугунги биржа савдоларида АҚШ долларининг миллий валюта — сўмга нисбатан курси 14 сўмга пасайди.

Кеча, 5 сентябрь кунги савдоларда расмий курс 8110 сўм билан якунланган бўлса, бугун 18:00 ҳолатига кўра расмий курс 8096 сўмни ташкил этди.

Ушбу воқеа одамларнинг кайфиятини доимо бузадиган расмий курс ошиши хабарларига нисбатан ижобий ҳолат сифатида баҳоланмоқда.

Хорижий валютага нисбатан бозор қонуниятларининг жорий қилиниши натижаси ўлароқ курс тушиши кузатилмоқда, дея дастлабки хулоса ясаш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Илк бор долларнинг расмий курси тушди!