16:22 / 12.09.2017
5 358

АҚШ давлат қарзи тарихда биринчи бор 20 трлн доллардан ошиб кетди

АҚШ давлат қарзи тарихда биринчи бор 20 трлн доллардан ошиб кетди
АҚШ давлат қарзи ўтган жума куни тарихда биринчи марта 20 трлн долларлик кўрсаткичдан ошиб кетди. Бу ҳақда «The Washington Examiner» нашрига таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

Унинг маълумотларига кўра, қарз март ойи ўрталарида 19,84 трлн долларлик даражада музлатиб қўйилганди. Молия вазирлиги федерал ҳукумат ўзлаштирмаларсиз фаолият олиб бориши учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширди. Бу Оқ уйга ўтган ҳафта охирида давлат қарзи бўсағасини вақтинчалик ошириш ҳақида қонун қабул қилган Конгресс билан маслаҳатлашувлар ўтказиб олиш учун вақт берди.

АҚШ президенти Дональд Трамп қонунни жума куни имзолади, бу маблағларни ўзлаштириш жараёнини тиклашга имконият яратди. Шу билан бирга, давлат қарзининг янги лимити давлат муассасаларига фақатгина 8 декабрга, Конгрессда 2018-молиявий йил учун федерал бюджет устида иш давом этаётган пайтгача ишлашга имкон беради.

Америка давлат қарзи ҳолатини кузатиб борувчи портал маълумотларига кўра, ҳозирда унинг миқдори 20,16 трлн долларга тенг, бу мамлакат ЯИМдан 100 фоизга кўп. У 19,3 трлн долларни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » АҚШ давлат қарзи тарихда биринчи бор 20 трлн доллардан ошиб кетди