08:59 / 23.09.2017
5 198

«Яшнобод» технопарки «Янгиобод» бозори ҳудудига жойлаштирилади

«Яшнобод» технопарки «Янгиобод» бозори ҳудудига жойлаштирилади
Ўзбекистон Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда «Яшнобод» технопарки дирекцияси технопарк резиденти мақомини олиш учун инновацион ишланмаларни саралашни бошлади, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

Ўзбекистон Фан ва технологиялар агентлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, бугунги кунда 3D-принтерлар ва кўп функцияли онлайн касса аппаратлари ишлаб чиқаришни режалаштирган икки корхонага резидентлик мақоми берилган.

«Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиш учун Тошкентда инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни мўлжаллаган ҳар қандай корхона, пойтахтнинг қайси туманида жойлашганидан қатъи назар, ариза топширишлари мумкин.

«Яшнобод» технопарки «Янгиобод» бозори ҳудудининг ярим қисмини — 7,5 гектарга яқин майдонни эгаллайди. Аввал фойдаланилган товарлар савдосига ихтисослашган «Янгиобод» бозори эса икки ой муддатда пойтахтнинг Бектемир тумани ҳудудига кўчирилади.

Инновацион технопарк дирекцияси Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Мажнунтол кўчаси 5-уй манзилида жойлашган. Мўлжал — Мудофаа вазирлиги (собиқ Авиасозлар) маданият саройи. Маълумотлар учун телефон рақамлари: (+99890) 995−49−08, (+99893) 652−42−50.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » «Яшнобод» технопарки «Янгиобод» бозори ҳудудига жойлаштирилади