20:00 / 23.09.2017
6 637

1 октябрдан банкларда нақд пулдаги хорижий валюта маблағлари сотилиши кутилмоқда

1 октябрдан банкларда нақд пулдаги хорижий валюта маблағлари сотилиши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мамлакат бўйлаб барча тижорат банклари 1 октябрдан бошлаб мижозларга нақд пул кўринишидаги хорижий валюта маблағларини сотиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

5 сентябрь куни Марказий Банк миллий сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан янгиланган қийматини эълон қилган эди. Журналистнинг келгусида ҳам валюта қийматини белгилашда миллий валютанинг девалвация қилиниш эҳтимоли ҳақидаги саволига Бош вазир «буни бозор кўрсатади», дея жавоб берди.

Айни пайтда банклардаги Конверсион бўлим томонидан аҳолига валюта сотиш амалиёти нақдсиз кўринишда амалга оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 1 октябрдан банкларда нақд пулдаги хорижий валюта маблағлари сотилиши кутилмоқда