23:31 / 01.10.2017
7 506

1 октябрдан қатор маҳсулотлар учун импорт божлари бекор қилинди

1 октябрдан қатор маҳсулотлар учун импорт божлари бекор қилинди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 сентябрь куни мамлакат ҳудудига олиб кириладиган акцизости маҳсулотлар учун импорт божхона божлари ва акциз солиқлари ставкаларини қайта кўриб чиқилишини кўзда тутган қарорни имзолади. Янги ставкалар 1 октябрдан кучга киради.

Ҳужжатда қайд этилишича, ставкаларни қайта кўриб чиқиш аҳолининг истеъмол талабларини қондириш ва ички бозорда нархлар ошишига йўл қўймаслик, шунингдек миллий ишлаб чиқарувчиларга зарур ускуна ва бутловчилар, хом ашё ва материаллар импорти бўйича қулай шароитларни яратишга қаратилган.

Қарор билан нефть ва нефть маҳсулотлари, йирик ва майда шохли қорамоллар, йирик ва майда шохли қорамоллар гўшти, балиқ маҳсулотлари, сут, картошка, ёрмалар, ун ва бошқа товарлар учун импорт божи бекор қилинди.

Кўплаб маҳсулотлар учун божхона божлари, қатор товарлар учун акциз солиқлари пасайтирилди.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 1 октябрдан қатор маҳсулотлар учун импорт божлари бекор қилинди