18:30 / 02.10.2017
6 172

Ўзбекистонда доллар курси 6,16 сўмга пасайди

Ўзбекистонда доллар курси 6,16 сўмга пасайди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 3 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади, деб хабар беради ЎзА.

1 АҚШ доллари ўтган ҳафта билан таққослаганда 6,16 сўмга пасайиб, 8060,80 сўмга тенг бўлди. АҚШ доллари кетма-кет тўртинчи ҳафта пасаймоқда.

1 евро 132,29 сўмга пасайиб, 9494,01 сўмни ташкил этди. 1 Россия рубли эса 3 октябрдан бошлаб 139,91 сўмга тенг.

Хорижий валюталарнинг 3 октябрдан бошлаб сўмга нисбатан қиймати қуйидаги расмда келтирилган.


Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда доллар курси 6,16 сўмга пасайди