18:26 / 11.12.2017
10 582

2018 йилда солиқларнинг миқдори камаяди

2018 йилда солиқларнинг миқдори камаяди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 декабрь кунги кенгайтирилган йиғилишида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозлари ва солиқ ҳамда бюджет сиёсати концепцияси ва 2018 йилги давлат бюджети лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Kun.uz хабар берди.

Кейинги йилга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари солиқ юкини камайтириш, солиқлар ва мажбурий тўловлар миқдорини қисқартириш, маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг мустақиллигини ошириш, ресурслардан рационал фойдаланиш ҳамда бюджетга тушумлар тўлиқлигини таъминлашни назарда тутади.

Хусусан, режага кўра: даромад солиғи ҳамда ижтимоий инфратузилмани ободонлаштириш ва ривожлантиришга солиқни умумий базавий ставкани 15,5% дан 14,5% гача пасайиши билан бирга бирлаштириш;

Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш Жамғармасига мажбурий тўловларни бир тўловга бирлаштириш – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларга умумий ставкани 3,5% дан 3,2% га бир вақтда пасайтириш билан бирга, бу хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида қарийб 411 миллиард сўмни қолдириш имконини беради;

Жисмоний шахслар даромадларига солиқ юкини фуқароларнинг якка тартибдаги жамғарма ҳисобварақларига чегирма миқдорини 1% дан 2% га қадар ошириш ҳисобидан камайтириш, бу умуман олганда фуқаролар жамғармаларини 450 миллиард сўмдан кўпроққа ошириш имконини беради;

якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкасини ўртача 30 фоизга пасайтириш, бу аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини оширишга қаратилган;

минтақалар ва фаолият олиб бориладиган жойнинг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинган ҳолда, маҳаллий ҳокимият органларига жисмоний шахслар мол-мулкига солиқ, ер солиғи ва қатъий белгиланган солиқ бўйича ўрнатилган базавий ставкаларга 0,7-1,3дан пасайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2018 йилда солиқларнинг миқдори камаяди