Москва биржасида доллар курси 65 рублдан ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Москва биржасида доллар курси 65 рублдан ошди

Иқтисодиёт 28-10-2015, 10:37 1 494
Москва биржасида доллар курси 65 рублдан ошди

Бугун Москва биржасида АҚШ доллари 6 октябрдан буён биринчи марта 65 рублдан юқори кўтарилди. Мазкур жараён бевосита нефть нархининг тушиши билан боғлиқ деб ҳисобланмоқда.

АҚШ доллари Москва вақти билан соат 17.21да 65,063 долларни ташкил этган, евро курси эса 71,79 рублга тенг бўлган. Рублнинг долларга нисбатан курсининг ўсиб бориши нефть нархи билан бевосита боғлиқ бўлиб, Brent туридаги нефть нархи Москва вақти билан соат 17:21да 2,23 фоизга камайиб, бир барелли 46,48 долларни ташкил этган. WTI туридаги нефть эса, 3 фоизга камайиб, 42,68 долларга тушган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.