22:35 / 05.01.2018
6 148

Молия вазирлигида бўш ўринлар тўлмоқда. Қизиқ, Острогожскаянинг ўрнини ким эгаллайди?

Молия вазирлигида бўш ўринлар тўлмоқда. Қизиқ, Острогожскаянинг ўрнини ким эгаллайди?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фаолиятини танқид қилганидан кейин, тизимдан 562 киши ишдан бўшатилганди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Молия вазирлигидаги бўшаб қолган ўринларига эълон бериб, ёшларни ишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинаётганини хабарлади.

Ёшлар иттифоқининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда берилган эълонлар асосида молия органларида ишлаш истагини билдирган 3 минг 100 дан зиёд йигит-қиз орасидан 490 нафари сараланиб, Молия вазирлигига тавсия этилди. Шунингдек, вазирликнинг Ёшлар етакчилари кенгашига ҳам соҳада ишлашни мақсад қилган 90 дан ортиқ ёшнинг ҳужжатлари келиб тушган.

Айни кунларда Молия вазирлиги тизимидаги мавжуд бўш иш ўринларини замонавий кўникмалар, инновацион ғояларга эга бўлган, Ватанни севадиган, халқпарвар кадрлар, фидойи ёш мутахассислар билан тўлдириш ишлари амалга оширилмоқда.

Қизиқ, вазифасидан озод этилган 562 киши ўрнини кимлар эгалларкин? Собиқ Молия вазири билан тил бириктириб, Президентни алдаб келган Элла Острогожскаянинг ўрнини-чи?

Манба: Qalampir.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Молия вазирлигида бўш ўринлар тўлмоқда. Қизиқ, Острогожскаянинг ўрнини ким эгаллайди?