07:30 / 17.01.2018
7 219

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси айни пайтда 26,6 миллиард долларга тенг бўлди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси айни пайтда 26,6 миллиард долларга тенг бўлди
2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захираси қанчага етгани ҳақида хабар берилди. Бу Марказий банк томонидан эълон қилинган пул-кредит ва банк соҳаси бўйича 2017 йил якунлари ва 2018 йилдаги вазифалар тўғрисидаги маълумот доирасида маълум қилинди.

Марказий банкнинг ахборотида айни пайтда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 26,6 миллиард долларга тенг, деб баҳоланди. 2017 йилда мазкур захира 1,4 млрд. долларга ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 28 декабрида «Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси қанча қисми хорижий валюта, қанчаси эса олтин ёки қимматли қоғозлар шаклида)?» деган саволимизга Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов томонидан берилган жавобни эълон қилган эдик. Жавоб хатида 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар доирасида пул-кредит тизимига оид батафсил маълумотлар, шу жумладан, олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумот 2018 йилнинг январ ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (cbu.uz) ҳамда Давлат статистика қўмитасининг (stat.uz) расмий сайтларида эълон қилиниши маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси айни пайтда 26,6 миллиард долларга тенг бўлди