Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 18 январь куни Жаҳон банки бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Кристалина Георгиева давлат раҳбари билан мулоқотдан сўнг Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакилларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақидаги фикрларини билдирди.
— Ўзбекистонга мамлакатни ўзгартиришга сиёсий иродаси кучли инсон раҳбарлик қилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ривожланиш истиқболини кўра билиш қобилиятига эга. Ўйланган барча мақсадларга эришишга қалб билан ёндашади.
Ўзбекистонда валюта курсини либераллаштиришга оид сиёсат тўғри танлангани амалда ўз исботини топмоқда. Бизнес вакиллари бу иқтисодиёт ва савдони ривожлантириш учун улкан имкониятлар очаётганини таъкидламоқда.
Ўзбекистон Президентининг мақсади аҳолининг имкониятлари, истеъдодини рўёбга чиқариш имконини берадиган ислоҳотларни амалга оширишдан иборат. Яъни одамлар ҳаётнинг турли соҳаларида ўз салоҳиятларини тўла намоён этсин. Ўзгаришларга қаратилган юксалиш жуда муҳимдир. Якунига етган йил эса мамлакатда жиддий ўзгаришлар даври бўлди.
Жаҳон банки Ўзбекистондаги фаолиятини салмоқли даражада кенгайтиришга тайёр. Биз мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жиддий эканига ишонамиз ва уларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Дунёда рақобатбардош бўлиш осон эмас, лекин халқ жипслашса, сиёсий ирода ва келажакка ишонч бўлса, бунга эришиш мумкин. Мен Ўзбекистонга жаҳоннинг энг илғор давлатлари орасида бўлишини чин дилдан тилайман.
Ўзбекистон Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш – 2018» (DoingBusiness 2018) рейтингида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида жаҳоннинг етакчи ўнта мамлакати қаторига кирди. Мамлакат юксалди. Бу ўзгаришлар руҳини ифодалайдиган яхши кўрсаткичдир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди