10:02 / 22.01.2018
5 871

Конвертациядан сўнг банкларда нақд пул тушуми салкам икки баробарга ошди

Конвертациядан сўнг банкларда нақд пул тушуми салкам икки баробарга ошди
Ўзбекистонда валюта бозорининг эркинлаштирилиши нақд ва нақдсиз пул ўртасидаги тафовутга ва ишлаб чиқарувчилардан товарларни нақд пулсиз сотиб олишдаги мавжуд муаммоларга барҳам берди. Бу ҳақида Марказий банк шарҳига асосланиб Xabar.uz маълум қилди.

Бунинг натижасида савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидаги субъектлар томонидан нақд пулларни банк кассаларига топшириш ҳолати сентябрь ойидан бошлаб сезиларли даражада кўпайган.

Шунингдек, импорт билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга хорижий валютани сотиб олиш имкониятини яратилиши уларнинг нақд пул тушумларини банк кассаларига топширилишини рағбатлантирмоқда.

Хусусан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан январь-июнь ойларида банк кассаларига ойига ўртача 187 млрд. сўм нақд пул топширилган бўлса, шундан 43 млрд. сўми (23 фоизи) қайтариб олинган.

Сентябрь ойидан бошлаб якка тадбиркорларнинг банк кассаларидан олаётган нақд пуллари ҳажми ўзгармаган ҳолда топширилган нақд пуллари ойига ўртача 329,3 млрд. сўмни ташкил этди. Бу январь-июнь ойларида ўртача бир ойга нисбатан 142 млрд. сўмга (76 фоиз) ошди.

Шунингдек, 2017 йил январь-июнь ойларида аҳоли томонидан банкларга ойига ўртача 350 млрд. сўм миқдоридаги нақд пуллар омонатларга қўйилган бўлиб, унинг 212 млрд. сўми (61 фоизи) шартномада кўрсатилган муддатларда қайтариб олинган ва 138 млрд. сўми банк ҳисобварақларида қолган.

Октябрь-декабрь ойларида эса ойига ўртача 562 млрд. сўм миқдорида нақд пуллар топширилган бўлиб, шундан 246 млрд. сўми (44 фоизи) қайтариб олинган ва 316 млрд. сўми банк ҳисобварақларида қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Конвертациядан сўнг банкларда нақд пул тушуми салкам икки баробарга ошди