23:01 / 11.02.2018
5 609

"Триллион долларлик пойга": Apple, Google, Amazon, Microsoft ва Facebook каби компанияларнинг қай бири етакчи?

"Триллион долларлик пойга": Apple, Google, Amazon, Microsoft ва Facebook каби компанияларнинг қай бири етакчи?
Триллион долларга баҳоланувчи илк компания технологик корпорация бўлади. Бунга деярли шубҳа йўқ. Бироқ чўққига ким биринчи бўлиб етади ва ким янги солиқлар тўлови борасида бир тўхтамга келади номаълум. Асосий даъвогарлар — Apple, Google, Amazon, Microsoft ва Facebook'нинг яқинда тақдим этилган молиявий ҳисоботлари уларнинг акциялари ўсиш салоҳиятини тахмин қилиш имконини беради.

Триллион долларлик капитализация — АҚШ оммавий компанияларидан бирортаси ҳали етиша олмаган кўрсаткич — аввал фонд бозори афсонасидек туюлган. Бироқ қатор компаниялар акциялари нархларининг кескин тушиб кетиши айнан 2018 йил "триллион долларлик" компания йили бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш имконини берган, эҳтимол, гап фақат бир компания ҳақида эмасдир.

Компанияларнинг молиявий натижалари — кучларни қайта саралашнинг асосий индикаторларидан бири. Шунинг учун ўтган ҳафтада тақдим этилган чорак ҳисоботлари бозорнинг диққат-эътиборига тушди — айниқса, 2017 йилнинг декабрида АҚШда қабул қилинган янги U.S. Tax Cuts and Jobs Act солиқ қонуни фонида. Унинг мазмуни шундан иборатки, энди Америка компаниялари хориждаги даромадларига нисбатан жорий қилинган уй солиқларини четлаб ўта олишмайди, шу боис чет элдаги даромадлар умумий ҳажмининг 15,5 фоизи миқдорида бир марталик "транзит" солиқ тўлашга мажбур. Бироқ 2018 йилнинг 1 январидан даромадга тўланадиган корпоратив солиқ ставкаси 21 фоизгача пасайди. Forbes янги қонуннинг технологик компаниялар йил якунларига қандай таъсир қилганига доир мақоласи билан бўлишди.

Apple: маррага энг яқин компания


Триллион долларлик кўрсаткичга энг яқин келаётган компания Apple бўлиб, унинг капитализацияси 821 миллиард доллардан ортиққа баҳоланмоқда. Компания декабрь ойидаги чорак ҳисоботида 88,3 миллиард доллар даромади билан мутлақ рекордга доир ҳисобот берди - бу бир йил аввалги кўрсаткичга нисбатан 13 фоизга кўп ва 20 миллиард доллардан зиёд соф даромад демакдир, бу 2016 йилдагидан 12 фоизга кўп ва таҳлилчилар тахминларидан юқоридир.

Бундан аввал Apple хорижий активлари учун 38 миллиард доллар солиқ тўлаши ҳақида маълум қилган. Бироқ тўловлар жорий йилга тўғри келади, шунинг учун бу чорак ҳисоботига таъсир кўрсатмаган. Компаниянинг нақд пул воситалари ҳажми рекорд даражага етди - 285 миллиард доллар.

30 декабрда якунланган чорак учун ҳисоботдаги асосий масала iPhone сотувлари динамикаси бўлган. 2017 йилнинг ноябри бошида iPhone X смартфони бозорга чиқди. Apple флагман смартфонининг 1000 долларлик таваккал ставкаси компания учун ҳам фойда, ҳам зиён етказиши мумкин эди.

Натижалар кутилганидек: Apple 2016 йилнинг худди шу даврига нисбатан 1 фоизга камроқ қурилма сотган, бироқ смартфонларнинг юқори нарх кўрсаткичлари туфайли iPhone сотувларидан тушган даромад 13 фоизга кўп бўлган. Корпорация бош директори Тим Кук iPhone X ноябрда бозор расталарига чиқиши билан энг кўп сотилувчи смартфонга айланганини айтган. iPad сотувлари 6 фоизга ошган, бироқ Mac сегментида кирим 5 фоизга пасайган. Фаоллаштирилган қурилмаларнинг умумий сони 1,3 миллиарддан ошган.

Сервислар (App Store, Apple Music, Apple Pay ва б.)сотувларида ҳам фаол ўсиш кузатилмоқда — 13 фоиз. Компаниянинг бошқа маҳсулотлари, жумладан Apple Watch ақлли соатлари бўйича даромад 36 фоизга ошган.

Шундай бўлса-да, компаниянинг жорий чорак учун консерватив прогнози инвесторларни қаноатлантирмади. 60-62 миллиард доллар ҳажмдаги даромад кутимлари бозор кутган 65,44 миллиарддан пастроқ бўлиб чиқди. Бу фонда компания акциялари октябрь ойи ўрталари даражасида - 160 доллар атрофида баҳоланмоқда. Агар бутун чорак шу тенденция сақланиб қолса, у Apple'нинг триллион долларлик умидини йўққа чиқаради.

Google: Apple изидан

Apple'нинг энг яқин "издоши" унинг мобил бозордаги асосий рақиби — Alphabet (Google'нинг "онаси"). Компания жорий 736,7 миллиард доллар капитализацияси билан сўнгги беш йилда акциялар баҳосидаги ўзгаришларни Apple'га нисбатан камроқ намойиш этмоқда. Бироқ 2017 йилнинг тўртинчи чорагидаги натижалар Alphabet'дан кутилган натижаларни бермади. Нима учун дейсизми?

Компания ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан даромаднинг 32,3 миллиард долларгача ўсгани ҳақида маълум қилди, бу эса бозор прогнозларидан юқори кўрсаткич. Бироқ компания янги солиқ қонуни таъсири остида 9,9 миллиард доллар соф даромадни йўқотди. Натижада Alphabet'нинг чорак соф даромади 3 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилди.

Ҳисобот эълон қилинганидан кейин А тоифали акциялар ўз баҳосининг тахминан 4 фоизини йўқотди ва у пасайишда давом этмоқда. Нафақат кутилганидан пастроқ операцион даромад натижалари, балки YouTube'га киритилаётган сармоялар ҳажми ҳам таъсир кўрсатган. Компания шунингдек биринчи марта ўз булут сервислари даромадини ҳам ошкор қилди — Google Cloud ва G-Suite чорак давомида 1 миллиард доллар ишлаган, бу эса, масалан, Amazon'нинг AWS натижаларидан беш карра пастдир.

Шу билан бирга, қидирув бозорида етакчилик қилаётган Google'нинг ўсиб бораётган реклама даромадлари (чорак учун 21, 5 фоиз) ва инновацион лойиҳаларга узоқ муддатли инвестициялар компанияни триллион долларлик капитализацияга асосий номзодлар рўйхатида сақлаб келмоқда.

Microsoft: бир маромда

Бошқа технологик гигантларнинг ёрқин анонс ва баёнотлари фонида Microsoft 2017 йилда бироз четда қолиб кетди. Бироқ компания Сатья Наделла раҳбарлиги остида кучли b2b-вертикаль қуриш ва акция нархларини йилига 46 фоиздан оширишнинг уддасидан чиқди. Ҳозирда компания капитализацияси 691,9 миллиард долларга баҳоланмоқда — триллион учун натижани яна такрорлаш керак.

Компания 2017 йилнинг октябрь-ноябри учун 28,9 миллиард долларлик даромад ҳақида ҳисобот берди - бу бир йил аввалги натижадан деярли 12 миллиардга кўп бўлиб, бозор прогнозларидан юқоридир. Бироқ соф даромад 6,3 миллиард долларни ташкил қилган — бунга 13,8 миллиард долларлик солиқ тўловлари таъсир қилган. Солиқ юкини инобатга олмаганда операцион даромад 10 фоизга ошган.

Энг йирик сегмент — консьюмер маҳсулотлари — атиги 2 фоизга 12,2 миллиард долларгача ўсган. Энг катта ўсиш ўйин бизнесида қайд этилган — Xbox One X туфайли компания бу ердаги даромадини 8 фоизга оширган. Самарали ишлар қарори сегментида (Office, LinkedIn) даромад 25 фоизга - 9 миллиард долларгача ўсган. "Булут"ли қарорлар компанияга 7,8 миллиард доллар келтирган — бу бир йил аввалгига нисбатан 15 фоиз юқори натижа.

Microsoft триллион сари йўлда "таъқиб этувчи" имиджини босиб ўтишига тўғри келади. Конференц-қўнғироқ давомида компания эксклюзив ўйинлар сони бўйича Sony Playstation билан, Cortana овозли сервисининг машҳурлиги бўйича эса Amazon Alexa билан қандай рақобатга киришмоқчи эканига доир саволлар юзага келган.

Amazon: йил "чақмоғи"


Компанияларнинг 2018 йилда қандай старт олганига қарайдиган бўлсак, Amazon етакчилик қилмоқда. Сўнгги ойда компания акциялари деярли 17 фоизга ошди, капитализация эса 683,8 миллиард долларгача етиб, Microsoft натижаларига яқинлашди. Агар компания йил охиригача шу динамикани сақлаб қолса, етакчилик учун барча имкониятларга эга бўлади.

2017 йилнинг тўртинчи чорагида Amazon ўз даромадининг 38 фоизга - 60,5 миллиард долларгача ошгани ҳақида ҳисобот берди. Amazon компанияси Google ва Microsoft'дан фарқли ўлароқ, чорак учун 1,86 миллиард долларлик соф даромад ҳақида маълум қилди, бу бир йил аввалги натижадан 2,5 карра кўпдир.

Албатта, Amazon бизнеси йўналиши "ҳамкасблар" ва бошқа онлайн-ритейлерлардан фарқли ўлароқ, жуда муваффақиятли сотувларни кўзда тутади. "Кутилгандан-да юқори" Amazon Alexa ақлли колонкалари сотувларидан ташқари, Amazon Web Services булутли сервислар бўлими ҳам даромад жиҳатидан катта ўсишни кўрсатган. Бу сегментда даромад 2016 йилнинг декабридаги 3,5 миллиард доллардан 2017 йилда 5,1 миллиард долларгача ўсган.

Amazon янги солиқ қонунининг ўз бизнесига салбий таъсирини "арзимаган" деб атади. Шу билан бирга, компания чорак учун молиявий ҳисоботига федерал корпоратив солиқ ставкасининг пасайиши ҳисобига ютилган 789 миллион долларни ҳам киритган. Бундан ташқари, Amazon сотувларининг тахминан 62 фоизи АҚШ ҳудудига тўғри келади — таққослаш учун Apple сотувларининг 65 фоизи хорижий мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

Facebook: ярим йўлда

Ниҳоят, технологик компаниялар орасида триллион долларлик капитализацияга даъвогарлар орасида энг кам имконият эгаси — Facebook. Компаниянинг жорий капитализацияси (528,9 миллиард доллар)ни икки бараварга ошириш керак. Бунинг иложи борми? Facebook ўзининг чорак ҳисоботларида даромаднинг 47 фоизга - 12,97 миллиард долларга ва соф даромаднинг 20 фоизга - 4,27 миллиард долларгача ошгани ҳақида ҳисобот топширди. Компанияда таъкидланишича, янги солиқ қонуни сабаб Facebook 2017 йилда қўшимча 2,27 миллиард доллар тўлашига тўғри келган, бу эса ҳам чорак, ҳам йил натижаларига таъсир кўрсатган.

Чоракнинг мўмай даромад билан ёпилганига қарамай, Facebook инвесторларни ёқимсиз ҳайратга туширди. Фойдаланувчиларнинг ҳар куни ижтимоий тармоқда ўтказадиган вақти 5 фоизга ёки 50 миллион соатга камайган: бу Facebook'нинг вирус видеороликлар билан боғлиқ янги сиёсати таъсиридир. Бундан ташқари, Facebook АҚШ ва Канададаги фойдаланувчиларининг бир қисмини йўқотган.

Ижобий натижалар орасида — реклама нархларининг 43 фоизга ўсиши ва реклама даромадининг 89 фоизи мобил қурилмалар эвазига кечаётганини қайд этиш мумкин. Захира сифатида эса Facebook'да минимал монетизация бўлинмалари ҳисобланган WhatsApp, Oculus, Instagram мавжуд. Компания раҳбари Марк Цукерберг бундан аввал криптовалюта масаласини кўриб чиқишга ваъда берган, бироқ ҳозирча бу борада муайян режаларини эълон қилмаган.

Албатта, "триллион долларлик пойга"да фақат технология компаниялари иштирок этаётгани йўқ. Бироқ уларнинг энг қиммат компаниялар рўйхатида етакчилик қилиши ва айнан шу сегментдаги кескин парвоз ҳамда таназзуллар уларга бўлган қизиқишни янада оширади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » "Триллион долларлик пойга": Apple, Google, Amazon, Microsoft ва Facebook каби компанияларнинг қай бири етакчи?