09:05 / 13.02.2018
4 811

Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш бўйича таклиф тайёрланмоқда

Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш бўйича таклиф тайёрланмоқда
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш ва Адлия вазирликлари республикада электрон тижоратни ривожлантириш бўйича таклифларни йиғишмоқда, деб хабар қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Сўровнинг натижалари "Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишда қўлланади.

Сўров 16 февраль кунига қадар давом этади. Унда барча фуқаролар ўз таклифларини юборишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 22 январда Ўзбекистон президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармонида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш бўйича таклиф тайёрланмоқда