22:16 / 16.02.2018
5 684

Мирзиёев тожик тадбиркорлари учун 100 млн доллар ажратади

Мирзиёев тожик тадбиркорлари учун 100 млн доллар ажратади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида тожик тадбиркoрларини қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратиш тўғрисида битим имзоланади. Бу ҳақда Азия Плюс хабар бермоқда.

Келтирилган сумма Тожикистон банкларининг ҳисобига имтиёзли тарзда ўтказилади. Ўзбекистон томонидан ажратиладиган бу маблағ қайси банк ҳисобига ўтиши эса маълум қилинмаган.

Маълумотларга кўра, ушбу кредитлар тожикистонлик тадбиркорларга катта имтиёзлар бериши таъкидланган.

Кредит шартларида мазкур маблағ Ўзбекистон ҳукумати ва хусусий корхоналари билан ишлашни истаган ва аниқ режага эга бўлган тожикистонлик бизнесменларга берилиши маълум қилинган.

Маълумот учун, 2017 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айланмаси 2016 йилга нисбатан 82 фоизга ошиб, 126 млн долларни ташкил қилган.

Ушбу савдо айланмаси таркибини 69 млн долларлик Тожикистонга, 57 млн долларлик Ўзбекистонга экспорт қилинган товарлар ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Мирзиёев тожик тадбиркорлари учун 100 млн доллар ажратади