06:04 / 20.02.2018
5 669

Сингапур бюджетидан ортган 700 миллион доллар аҳолига тарқатилади

Сингапур бюджетидан ортган 700 миллион доллар аҳолига тарқатилади
Жорий йилда Сингапур иқтисодиёти кутилгандан ортиқ даражада бюджет профицитига эга бўлиши туфайли ҳар бир фуқаро 100-300 АҚШ долларига тенг миқдорда бир марталик «hangbao» олади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат бюджети режалаштирилган маблағдан ортиғи билан ошиб қолиши тахмин қилинмоқда. Шу туфайли, ҳукумат мамлакат фуқароларининг йиллик даромадидан келиб чиқиб, 100-300 АҚШ доллари миқдорда бир йил давомида бир марталик улуш тарқатишни режалаштирмоқда. Хабарда айтилишича, йиллик даромади 28 минг АҚШ долларигача бўлган фуқаролар 300 АҚШ доллари, 28-100 минг АҚШ доллари атрофида пул топадиганлар эса 200 АҚШ доллари, 100 минг АҚШ долларидан кўп маош олувчи кишилар 100 АҚШ доллари миқдорида улуш олиши белгиланган.

Ижтимоий адолат юзасидан улуш миқдори аҳоли йиллик даромадига тескари нисбатда ҳисобланган. Барча маблағлар жорий йил охирида тарқатилиши назарда тутилган. Расмий маълумотга кўра, ушбу тадбирга 700 миллион АҚШ доллари сарфланади. Мамлакат Молия вазири Ҳенг Свининг таъкидлашича, 2017 йилда Сингапур ЯИМ 2,1 фоизга ўсган бўлиб, бюджет маблағида 5 миллиард АҚШ долларни темир йўллар инфратузилмасини яхшилашга сарфлаш мумкин. Жорий йилги давлат бюджет лойиҳасида 2 миллиард АҚШ доллари тиббий суғурта тизимини ислоҳ қилишга сарфланиши айтилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Сингапур бюджетидан ортган 700 миллион доллар аҳолига тарқатилади