14:05 / 25.02.2018
8 252

Ўзбекистон табиий газ қазиб олувчи мамлакатлар қаторида нечанчи ўринда? (инфографика)

Ўзбекистон табиий газ қазиб олувчи мамлакатлар қаторида нечанчи ўринда? (инфографика)
Табиий газ қазиб олиш бўйича мамлакатлар рейтинги нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти — OPEC (The Organization of the Petroleum Exporting Countries) расмий маълумотлари асосида тузилган бўлиб, «OPEC жаҳон энергетикаси статистик бюллетени 2017»да чоп этилган.

Жаҳон бўйича табиий газ қазиб олишда АҚШ, Россия, Эрон, Қатар, Канада, Хитой, Норвегия, Саудия Арабистони, Жазоир, Туркманистон ва Индонезия етакчи мамлакатлар саналади — уларнинг жами улуши 70 фоизга тенг.

«Мовий энергия»нинг инсоният тараққиёти-ю турмуши фаровонлигида тутган ўрнини таърифлаш ортиқча. Унга ошиб бораётган талаб суръатда сақланиб турса жами табиий газ захиралари яна 65 йилга етиши мумкинлигини OPEC статистикаси кўрсатмоқда.

Мазкур статистикага кўра, Ўзбекистон табиий газ қазиб олувчилар рейтингида 14-ўринни, уни истеъмол қилувчилар рейтингида 19-ўринни банд этган.

Табиий газ қазиб олиш бўйича мамлакатлар рейтинги

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон табиий газ қазиб олувчи мамлакатлар қаторида нечанчи ўринда? (инфографика)