23:24 / 17.03.2018
4 800

Нақд хорижий валютани қабул қилиш ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Нақд хорижий валютани қабул қилиш ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, экспорт фаолиятини амалга оширишда янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига:

— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар (иш, хизмат)ларни норезидентлар томонидан валюта маблағлари тижорат банклари кассаларига кирим қилиниши асосида нақд чет эл валютасига экспорт қилиш;

— хорижда ўтказилган кўргазма ва ярмаркаларда товарларни сотишдан олинган нақд чет эл валюталарини Ўзбекистон Республикасидаги тижорат банклари кассаларига кирим қилиш ҳуқуқлари берилди.

Бундан ташқари, эндиликда товар (иш, хизмат)лар учун тўловларни АҚШ доллари, инглиз фунт стерлинги, евро, швейцария франки, япон иенасидан ташқари тижорат банклари ўз ихтиёрига кўра бошқа валюталарни ҳам қабул қилишлари мумкин.

Республика аҳолисига яратилган қулайликлардан яна бири тижорат банклари кассаларига нақд чет эл валютасини қабул қилишда:

— жисмоний шахс-норезидент томонидан накд хорижий валютани четдан олиб келганини тасдиқловчи йўловчи божхона декларацияси
ёки жисмоний шахс-норезидентнинг ҳисобварағидан нақд хорижий валютани ечиб олинганлиги тўғрисидаги тижорат банки маълумотномаси;

— устав фондига (устав сармоясига) бадал учун нақд чет эл валютаси қабул қилинганда таъсис ҳужжатларининг банкка тақдим этилиши бекор қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Нақд хорижий валютани қабул қилиш ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритилди