00:49 / 18.03.2018
7 142

Миллий ва замонавий маҳсулотлар экспорт қилинмоқда

Миллий ва замонавий маҳсулотлар экспорт қилинмоқда
Термиз шаҳридаги “Сурхон ипаги” масъулияти чекланган жамиятида ипак толасидан гиламдўзлик ва тикувчилик маҳсулотлари тайёрланади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Корхонада 150 киши доимий иш билан таъминланган. Улар тайёрлаётган миллий ва замонавий услубдаги гиламлар, тикув ишлари, бежирим либослар Россия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Япония, Латвия, Покистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

– Шогирдларим билан “Кўзача”, “Ироқи”, “Бодомгул” сингари 12 хилдаги нақш туширилган гилам тўқиймиз, - дейди корхона гиламдўзи Дилафрўз Валлаева. – Тўқиш жараёнида гиламларга миллийлик руҳи сингдириб, замонавий кўрк берамиз. Маҳсулотимизнинг сифати ва дизайни харидорларга манзур бўлмоқда.



Корхона қошида ташкил этилган музейда ипак толасининг ишлаб чиқарилиш жараёни ҳамда ундан тайёрланадиган барча турдаги маҳсулотларни кўриш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Миллий ва замонавий маҳсулотлар экспорт қилинмоқда