Facebook бир ҳафта ичида 58 млрд доллар йўқотди

  • Иқтисодиёт
  • 25-03-2018, 11:27
  • 448
  • Facebook бир ҳафта ичида 58 млрд доллар йўқотди
    Facebook’нинг капиталлашуви у билан боғлиқ можаро сабабли бир ҳафта ичида 58 млрд долларга камайиб кетди. Компаниянинг бир акцияси нархи АҚШ фонд биржасида 19 мартдаги 177 доллар 1 центдан биржа дам олиш кунларига ёпилган 24 мартдаги 159 доллар 39 центгача арзонлашиб кетди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабарига асосан Кун нашри маълум қилади.

    Мутахассислар компания акцияси 152 долларгача арзонлашиши мумкинлигини айтишмоқда.

    ОАВ маълумотларига кўра, реклама берувчилар ҳам фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни улардан яширинча йиғишда фош қилинган компания билан алоқа қилишни исташмаяпти.

    Компания билан боғлиқ можаро Британиянинг Cambridge Analitica компанияси Facebook’нинг 50 млн фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотларга эга бўлгани маълум бўлгандан кейин авж олган. Айнан шу компания сиёсий консалтинг билан шуғулланган ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси билан боғланган бўлган. Ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг фойдаланувчилар ҳақида маълумотлар сизиб чиқиб кетишида Facebook’нинг айбини тан олган.

    » » Facebook бир ҳафта ичида 58 млрд доллар йўқотди
    Яндекс.Метрика