11:01 / 30.03.2018
4 354

Тадбиркор учун валюта сотиш ва сотиб олишда қўйилган чекловлар олиб ташланди

Тадбиркор учун валюта сотиш ва сотиб олишда қўйилган чекловлар олиб ташланди
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бошқарув раиси Мамаризо Нурмуродов МБнинг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XIV ялпи мажлисида ҳисобот берди.

Kun.uz нашри хабар қилишича, Нурмуродов ҳисобот йилида пул-кредит сиёсати кучли инфляция босими сақланган, иқтисодиётда туб ислоҳотлар амалга оширилаётган, шу жумладан, валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолияти эркинлаштирилаётган шароитда олиб борилганини таъкидлади. Бунда асосий эътибор пул оқимининг ўсиш суръатларини барқарорлаштириш орқали пул-кредит сиёсати воситаларининг самарадорлигини оширишга ва таъсирини кучайтиришга қаратилди.

«Шу мақсадда Марказий банк 2017 йил июнь ойида қайта молиялаштириш ставкасини 9 фоиздан 14 фоизга кўтарди ҳамда тижорат банкларининг капиталлашув ва ликвидлик даражасига қўйилган талабларни кучайтирди. Шу билан бирга, кредитлаш ҳажмлари тез суръатларда ўсиши натижасида ликвидликнинг тақчиллигига йўл қўймаслик учун 2017 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб тижорат банкларига қайта молиялаштириш кредитларини тақдим этиш механизмлари жорий этилди», дейди у.

Ҳисоботда маълум қилинишича, 2017 йилда валюта сиёсатини ва бозорини эркинлаштириш бўйича кўрилган қатор чора-тадбирлар натижасида 2017 йил сентябрдан бошлаб валюта курсини бозор механизмлари асосида белгилаш жорий этилди, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун валюта маблағларини сотиш, сотиб олиш ва тасарруф этишга қўйилган чекловлар олиб ташланди.

«Банк тизимининг капиталлашув даражасини ошириш, унинг ликвидлигини ва барқарорлигини янада кучайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳисобот йилида тижорат банкларининг умумий капитали 2,3 баравар ошди ва 20,7 триллион сўмни ташкил этди. Тижорат банкларининг жалб қилинган депозитлари умумий ҳажми 22,3 трлн. сўмга ошди ва 58,7 трлн. сўмни ташкил этди. Банклар активларининг умумий ҳажми 15,2 трлн. сўмга ёки 23,3 фоизга ошди ва 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра 80,4 трлн. сўмни ташкил этди», деб таъкидлади Марказий Банк бошқарув раиси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тадбиркор учун валюта сотиш ва сотиб олишда қўйилган чекловлар олиб ташланди