ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси эълон қилинган. Концепция бандларидан бирида ҚҚС ставкасининг пасайтирилиши назарда тутилган, деб ёзади Norma.
ҚҚС ставкасини 20%дан 12%гача пасайтириш таклиф этилмоқда. Бунда уни тўловчилар доираси кенгайтирилади. Барча бизнес субъектлари, шу жумладан йилига 1 млрд сўмдан ортиқ оборотга эга якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам уни тўлайди.
Бугунги кунда микрофирмалар ва кичик корхоналар фақат ихтиёрий равишда ҚҚС тўлайдилар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари бундан мустасно.
ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш механизмлари соддалаштирилади. Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан чегирилмайдиган харажатлар ва капитал қўйилмалар (асосий воситалар ва номоддий активлар) бўйича бутун «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга киритиш таклиф этилмоқда.
Мавжуд тизимда ҚҚСни фақат ҳақиқатда олинган ҳамда ишлаб чиқарилган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича, агар бунда муайян шартларга риоя этилса, ҳисобга киритиш мумкин. Капитал қўйилмалар ва чегирилмайдиган харажатлар бўйича ҚҚС ҳисобга қабул қилинмайди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чакана тармоқ орқали сотиладиган бўлса, уни сотиш бўйича оборотларни ҚҚС тўлашдан озод қилиш мўлжалланган.
Солиқ қамровини ошириш мақсадида, шу жумладан товарларни импорт қилиш чоғида ҚҚСни тўлаш бўйича самарасиз имтиёзлар инвентаризациядан ўтказилиб, бекор қилинади.
Солиқ кодекси ва бошқа НҲҲларда кўп сонли солиқ тўловчиларга ҚҚСни тўлаш бўйича имтиёзлар берилган, улар тўловдан озод қилинган. Кўпинча улар мақсадсиз тусга эга бўлиб, ҚҚС тўлаш ва ҳисоблаш занжири узилишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди