23:56 / 04.04.2018
5 795

Энди кейинги йилдан бошлаб томорқаларда қалампир экилади

Энди кейинги йилдан бошлаб томорқаларда қалампир экилади
Фото: «Xabar.uz»
Юртимизда дунё бозорида харидоргир қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш оммалашмоқда. «Марғилон 330» аччиқ қалампир нави Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида яратилган бўлиб, ўртапишар нав ҳисобланади. Меваси дона-дона, техник етилганда яшил, биологик етилганда қизил бўлади. Экспорт талабига кўра, кейинги экиш мавсумида қалампирни аҳоли томорқасида ҳам етиштириш режалаштирилмоқда. Боиси, 60-80 кунда тайёр бўладиган аччиқ қалампирни томорқа хўжалигида етиштириш орқали бир оила бир мавсумда ўртача 9-10 миллион сўм даромад олиши мумкин. Бу ҳақда бугун бошланган «Agro Food Forum-2018» халқаро анжуманида маълум қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида иш бошлаган «Chiliuz» компанияси мамлакатимизда хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштириш, қайта ишлаш ва уни чет элга экспорт қилиш билан шуғулланади.

Компания фаолиятининг асосий йўналиши — агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиб, белгиланган ҳосилни тўплаш ва ушбу маҳсулотни деҳқонларимиз ҳамда давлатимиз учун катта даромад манбаига айлантириш.

Фото: «Xabar.uz»
Айни пайтда ушбу ташкилотнинг юртимизнинг 9 та вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида ҳудудий маъсулияти чекланган жамиятлари ўз фаолиятни бошлади. Ҳозир мазкур ҳудудларнинг 18 минг гектардан ошиқ яқин ер майдонларида қалампир уруғларининг Ҳиндистон давлатидан келтирган «Кайен» ва маҳаллий «Марғилон 33» навлари экилди. «Кайен» қалампир кўчатининг бўйи 45-50 см ташкил этади.

Рангги тўқ қизил бўлган бу қалампир мевасининг узунлиги 12 смгача эни эса иссиқлик ва қуёшни хуш кўради. Бу маҳсулот асосан қуритилган ва соус ҳолда истеъмол қилинади. Оғирлиги тахминан, 60 грамм ташкил қилади. Ўсимликнинг гули юлдузча шаклида бўлади. Мутахассислар бошқа аччиқ қалампирдаги бўлгани каби кайен қалампирнинг таркибида ҳам инсон саломатлиги ва ҳаёти учун фойдали хусусиятлар кўплигини аниқлашган. Мазкур қалампир кўчатларининг аччиқлик даражаси 7,8 баллни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Энди кейинги йилдан бошлаб томорқаларда қалампир экилади