12:57 / 17.05.2018
5 636

Ўзбекистонда ислом банк иши ва молияси инфратузилмасини яратиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ислом банк иши ва молияси инфратузилмасини яратиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда ислом банк иши ва молияси инфратузилмасини яратиш бўйича Президент қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди, деб ёзади Дарё нашри.

Қарор лойиҳасида банк иши ва молиялаштиришда ислом принциплари асосида банк-молия хизматларини жорий этиш, банк иши ва молиялаштиришда ислом принципларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича комиссия тузиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, комиссия фоиз эвазига рағбатлантиришни тақиқлаш, лойиҳада иштирок этаётган тадбиркор билан фойда ва зарарни унинг ҳиссаси доирасида тақсимлаш ва бошқа ислом принциплари асосида банк иши ва молиялаштиришни жорий этиш бўйича зарур инфратузилмани яратиш билан шуғулланади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда ислом банк иши ва молияси инфратузилмасини яратиш режалаштирилмоқда