11:20 / 19.05.2018
5 279

Ўзбекистонда банклар долларни 8 минг сўмдан паст нархда алмаштирмоқда

Ўзбекистонда банклар долларни 8 минг сўмдан паст нархда алмаштирмоқда
Ўзбекистондаги қатор банклар АҚШ долларини 8 минг сўмдан паст нархда харид қилишмоқда ва аксинча сотиш нархлари бир мунча баландроқ қилиб белгиланган.

“Капиталбанк”, “Ипак йўли” банки, “Asia Alliance Bank” банклари бир АҚШ долларини 7970 сўмдан сотиб олишмоқда. Ушбу банкларнинг 1 АҚШ долларини сотиш нархи эса “Капиталбанк” ва “Asia Alliance” банкда 8040 сўмни ташкил қилса, “Ипак Йўли” банкида — 8030 сўм.

“Микрокредитбанк”, “Туронбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”да эса долларнинг сотиб олиниш нархи, бошқаларникидан бироз баландроқ бўлиб, 7980 сўмдан иборат қилиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 15 май кунидан бошлаб хоржий валюталарга нисбатан сўм курсини эълон қилган ҳамда унга кўра, 1 АҚШ доллари 8025.83 сўм қилиб белгиланган эди.

Манба: UzNews.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда банклар долларни 8 минг сўмдан паст нархда алмаштирмоқда